Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Эрон Ислом Республикасига ташрифи ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
ТИВ маълумотига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон вакиллари Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий томонидан қабул қилинди. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллаҳиён, йўллар ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош, саноат, конлар ва савдо вазири, Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Ризо Фотеми-Амин билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Музокараларда сиёсат ва дипломатия, савдо ва инвестициялар, транспорт ва логистика соҳаларида Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар жорий йили ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар. Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш йўлида Ўзбекистон ва Эроннинг транспорт-коммуникация имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.
Теҳронда Эроннинг йирик компаниялари раҳбарлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилиб, унда фармацевтика, тиббий асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, кимё ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хусрав Нозирий билан ҳам учрашув ўтказди. Музокараларда ИҲТ маконида минтақавий ҳамкорликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ