Россиянинг ҳамкор давлатлари Россияга қарши санкциялардан кўрган йўқотишлар учун компенсация олади – Блинкен

Сақлаш
16:26 / 01.03.2023 948 0

Америка Қўшма Штатлари Россиянинг ҳамкор мамлакатларига санкциялар туфайли кўрган йўқотишларни қоплайди. Бу ҳақда Остонада (Қозоғистон) Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар раҳбарлари билан «C5+1» форматида кечган вазирлар учрашувидан кейин АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

 

Давлат котиби минтақадаги барча давлатлар у ёки бу тарзда Россия билан савдо алоқаларига боғлиқ бўлганлиги сабабли Россия Федерациясига киритилган санкциялар уларнинг иқтисодиётига ҳам зарба берганини таъкидлаган.

 

«Биз санкцияларга риоя этилишини диққат билан кузатиб борамиз ва бир қатор давлатлар, жумладан, C5 бўйича ҳамкорларимизга нисбатан бўлаётган иқтисодий салбий таъсирларини муҳокама қиламиз», — деди Блинкен Қозоғистон пойтахти Остонада Марказий Осиёнинг бешта давлати расмийлари билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

 

Вашингтон компанияларга санкцияга учраган Россия фирмалари билан муносабатларни тўхтатиш учун вақт бериш учун лицензиялар беряпти.

 

«Биз тушунамизки, бу кўп вақт талаб қиладиган жараён, уни дарҳол амалга ошириб бўлмайди. Биз минтақани мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда яшовчи халқлар ҳаётини яхшилаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Жумладан, янги савдо йўллари ёрдамида ва корхоналарга янги экспорт бозорларини топишда ёрдам бериш орқали», — деди Блинкен матбуот анжуманида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//