Аи-80 бензин нархи ўзгармайди – Президент қарори

Сақлаш
18:36 / 28.02.2023 1120 0

Ўзбекистонда Аи-80 бензин нархи йил охирига қадар оширилмайдиган бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати раҳбари хабар бермоқда.



«Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган Аи-80 русумли автобензин учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.



Давлатимиз раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефт маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган Аи-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//