Тўра Боболов янги лавозимга тайинлангани маълум бўлди

Сақлаш
18:36 / 27.02.2023 916 0

Жорий йилнинг 24 февраль куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.


Қайд этилишича, тадбирда Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон томони ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси сифатида иштирок этиган. 

 

Йиғилишда Озарбайжон Республикаси Тадбиркорлар ташкилотлари миллий конфедерацияси президенти ва ишбилармонлар кенгаши Озарбайжон томони ҳамраиси Вугар Зейналов, турли вазирлик ва идоралар, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари ҳам қатнашган.

 

Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўлди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//