Сиёсат
23 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳудудлар форумининг биринчи йиғилиши ва Ишбилармонлар кенгашининг учрашувида иштирок этиш учун Озарбайжон делегацияси бошчилигида мамлакатимизга келган иқтисодиёт вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Микойил Жабборовни қабул қилди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Суҳбатда автомобилсозлик, тўқимачилик ва ипакчилик тармоқларида кооперация лойиҳалари жадал амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Қўшма инвестиция жамғармасини тузиш тўғрисида битим имзоланмоқда. Нефть-газ тармоғида, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.
Икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик кўламини, жумладан, амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш дастури доирасида янада кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
Маданият
77326
Жамият
56477
Жамият
55669
Жамият
50728
Жамият
//
Изоҳ йўқ