Ҳар бир олийгоҳ битирувчилари ўз йўналишларидаги ИТ дастурларда ишлашни ўрганиши керак – Президент

Сақлаш
15:56 / 23.02.2023 974 0

Кеча, 22 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Давлат раҳбари ёшларни ИТга ўқитиш, уларга ишлаши учун шароит ва маҳсулоти учун бозор яратиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, ҳар бир олийгоҳ битирувчилари ўз йўналишларидаги ИТ дастурларда ишлашни ўрганиши кераклиги қайд этилди.

 

Мисол учун, қурилиш лойиҳалари учун чизмалар чизиш, сметалар тузиш, инфратузилмани яратиш ихтисослаштирилган дастурлар асосида 1-2 ойда якунига етказиш мумкин. Хорижда ёшлар бундай дастурларни олийгоҳда ўрганиб чиқиши кўрсатиб ўтилди.

 

Шу муносабат билан Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Рақамли технологиялар вазирликларига:

 

– қурилиш, геология, машинасозлик, транспорт каби йўналишларда муҳандис-технологларни тайёрлаш учун замонавий дастурий маҳсулотларни ўрганиб, янги ўқув йилидан олийгоҳларда жорий қилиш; 

– ИТ парк ва унинг филиалларини бундай олийгоҳларга боғлаб, ўқитувчи ва талабаларни янги дастурларда ишлашга ўргатиш топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//