Сиёсат
16 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари ўзаро савдони кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг саноат кооперациясини чуқурлаштириш, қўшма Лойиҳалар офиси доирасида устувор тармоқлардаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шу маънода, «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро кўргазмаси ва Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Икки давлат етакчилари маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ