Сиёсат
Сўнгги йилларда олимларнинг иш ҳақи 4,5 баробар оширилган. Бу йил илм-фан ва инновацияларга 1,8 триллион сўм ажратилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарлар йиғилишида маълум қилинган.
Қайд этилишича, 2022 йилда 386 минг нафар мактаб битирувчиларидан 137 минг нафари олий таълимга, 20 минг нафари коллеж ва техникумларга қамраб олинган. Лекин битирувчиларнинг 50 фоизи ҳеч қандай касб-ҳунарсиз меҳнат бозорига кириб келган.
Йиғилишда сўнгги йилларда олимларнинг иш ҳақи оширилиши, илм-фан ҳамда инновацияларга ажратилаётган маблағлардан фойдаланиб, сув ва энергияни тежаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик, геология, саноат, қурилиш каби йўналишларда илмий асослар яратиш зарурлиги қайд этилди.
Ёш авлодни юксак маданият руҳида тарбиялаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Театр, мусиқа ва кино соҳаларини ривожлантириш, мақом ва бахшичиликни асраб-авайлаш муҳимлиги таъкидланди. Халқимиз маданияти ва табиат масканларини кенг тарғиб қилиб, туристларга шароитларни яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ