15 нафар ҳоким ёрдамчиларига ҳайфсан берилди

Сақлаш
22:21 / 14.02.2023 984 0

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Сулаймонов Акром Исомиддинович мунтазам равишда муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) бўйича шаҳар кўрсаткичидан паст натижа қайд этиб келаётганлиги сабабли, 15 нафар ҳоким ёрдамчиларини жазолади.

 

“«Наматон» (Х.Бердиев), “Дўстлик“ (О.Алматов), «Файзобод» (Н.Пармонов), «Ғалаба» (Л.Нурбобоев), «Янгиҳаёт» (Д.Жабборов), «Заргарлик» (Н.Эргашева). «Зингирон» (А.Мухаммадиев), «Наврўз» (А.Ҳайдаров), «Зиёкор» (Ж.Турғунов). «Қушхона» (К.Мустафаев), «Катта Новқат» (А.Бобоев), «Чоштепа» (С.Жабборов), «Синабог» (Ф.Эшонқулов), «Гулистон» (А.Акбаров), «Соҳибқирон» (А.Фозилжонов) МФЙ ҳоким ёрдамчилари томонидан етарлича ишлар олиб борилмаганлиги сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилсин ҳамда иш ҳақидан 30 фоиз миқдорида ушлаб қолинсин”,– дейилади қарорда.

 

Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳр ҳокимлиги Ташкилий – кадрлар гуруҳи раҳбари Н.Даминов зиммасига юклатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//