Ceнатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди

Сақлаш
15:25 / 14.02.2023 975 0

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди.

 

Бахтиёр Сайфуллаев меҳнат фаолиятини Тошкент давлат маданият институти (Ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)да бошлаган. Мазкур олийгоҳда катта ўқитувчи, факультет декани, кафедра мудири каби лавозимларда самарали фаолият олиб борган.

 

Шу билан бирга, у 2012-2017 йилларда Ўзбекистон давлат санъат институти ва Тошкент давлат маданият институти негизида ташкил этилган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ректори вазифасини бажарган ҳамда соҳанинг етук кадрлари етишишида улкан ҳиссасини қўшган.

 

Шунингдек, Бахтиёр Сайфуллаев 2017 йилдан 2020 йилнинг январь ойигача Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.

 

Бахтиёр Сайфуллаев 500 дан ортиқ оммавий байрамлар ва спектакллар учун режиссёрлик қилган ва сценарийлар муаллифи саналади.

 

Қолаверса, у ўндан ортиқ дарсликлар, монографиялар, 100 дан ортиқ илмий мақола муаллифи ҳисобланади.

 

Oyina.uz жамоаси Бахтиёр Сайфуллаевнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//