Жамият
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 31 январь куни бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг жасади 1 февралга ўтар кечаси, тахминан, соат 2:30 ларда ўз уйи яқинидан топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, қизчанинг жасади топилган ҳудудда ободонлаштириш ишлари бошланган.
Мазкур хабарни аниқлаштириш учун oyina.uz мухбири Янгиҳаёт туман ҳокимлиги матбуот котиби билан боғланди. Мутасадди хабарни тасдиқлади.
Унинг маълум қилишича, ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда мазкур ҳудудга ёритиш чироқлари ўрнатилиб, пиёдалар йўлаги ҳам қурилади. Бироқ ҳозирда тергов ишлари олиб борилаётгани сабабли ободонлаштириш ишлари вақтинча тўхтатилган.
Шунингдек, «Очиқ бюджет» лойиҳаси доирасида камералар ўрнатиш бўйича ташаббус киритилади.
Маълумот учун, мазкур ҳолат юзасидан 29 ёшли эркак гумонланувчи сифатида ушланган, унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в», «з» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда қасддан ўлдириш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратура маълумотларига кўра, гумонланувчи шахс 2022 йилнинг ёзида марҳуманинг хонадонида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ