Ҳаж мавсуми 2-майдан бошланиши маълум қилинди

Сақлаш
16:05 / 29.04.2026 10 0

Ҳаж–2026 мавсуми 2-майдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

 

Хабар берилишича, 18-майга қадар ҳар куни Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади. Зиёратчилар 9 та ҳудуд – Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан тўғри учади.

 

Зиёратчиларни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ватанга қайтариш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.

 

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланди, расмий ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди, зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ҳам ўтказилмоқда.

 

Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган Ҳаж–2026 мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекам-у кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//