Маданият
Хива шаҳрида ўтказилаётган III «Лазги» халқаро рақс фестивалининг расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 30 та давлат иштирок этган фестивалда жамоалар бир нечта номинациялар бўйича тақдирланди. Унга кўра:
«Энг яхши рақс» номинацияси бўйича фаол иштирокчи Туркия Республикасининг Анқара давлат саҳна санъатиансамбли;
.jpeg)
«Энг яхши хореогроф» номинацияси бўйича Малайзиянинг «Анак сени пенди путери» рақс жамоасидан Аманду Паул Бин Пананда;
«Энг яхши ёш раққос» номинацияси бўйича Россия Федерациясининг «Солнишко» рақс театр студияси;
.jpeg)
«Энг ёш раққос ва раққосалар» номинацияси ғолиблари Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этган Алина Бабешко, Жарас Жолдасбаев, Шаҳзод Абдусаидов ҳамда Сабрина Шавкатова мукофотланди.
Қуйидаги иштирокчилар эса «Мухлислар олқиши» номинацияси билан тақдирланди:
Гулназ Максудова — Қирғизистон Республикаси;
Нидҳа Мисра – Ҳиндистон;
Япониянинг «Насрин – Ўзбек ва Форс» ансамбли;
Туркманистон Республикасининг «Дессан» рақс гуруҳи.
.jpeg)
ТУРКСОЙ Халқаро туркий ташкилотининг махсус статутеткаси ва 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулмукофоти Қозоғистон Республикасидан Мурат Қаракўзга насиб этди.
.jpeg)
«Энг яхши яккахон рақс ижрочиси» номинацияси ғолиблари:
3-ўрин — Шоҳжахон Бердибеков (Ўзбекистон Республикаси);
2-ўрин — Ёқутхон Хасанова (Ўзбекистон Республикаси), Амина Алиева (Озарбайжон Республикаси).
1-ўрин — Карина Калпакова (Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси) ҳамда Нодира Сеиджанова(Ўзбекистон Республикаси)
.jpeg)
«Энг яхши рақс жамоаси» номинацияси ғолиблари:
3-ўрин — «Крижачок» рақс ансамбли (Беларусь Республикаси);
2-ўрин — «Сема» рақс ансамбли (Озарбайжон Республикаси)
1-ўрин — Россия Федерацияси Омск давлат рус халқ ансамбли ҳамда Қирғизистон Республикаси «Шаттик» рақсансамбли.
.jpeg)
«Энг яхши саҳналаштирилган рақс» номинацияси ғолиблари:
3-ўрин — Бухоро мавжлари» рақс ансамбли (Ўзбекистон Республикаси)
2-ўрин — «Салтанат» рақс ансамбли (Қозоғистон Республикаси)
1-ўрин — Пекин рақс Академияси ансамбли (Хитой халқ Республикаси).
.jpeg)
«Лазги» III халқаро рақс фестивалининг «Гран При» мукофотини эса Моҳира Жовлиева (Ўзбекистон Республикаси) қўлга киритди.
1-ўрин ғолиблари 5 000 АҚШ доллари, махсус статуэтка ҳамда диплом;
2-ўрин ғолиблари 3 000 АҚШ доллари, махсус статуэтка ҳамда диплом;
3-ўрин ғолиблари 2 000 АҚШ доллари, махсус статуэтка ҳамда диплом;
«Гран При» эгаси 7000 АҚШ доллари пул мукофоти, махсус статуэтка ҳамда диплом билан тақдирланишди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56762
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ