Жамият
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида экстремизм ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди. Хабар берилишича, лойиҳа Сенатга кўриб чиқиш учун юборилди.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига экстремизмга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси мамлакатда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, тажовузкор уринишларнинг олдини олиш, ёшларни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳужжат билан Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга экстремизмнинг олдини олиш, бу ҳақда хабар берган шахсларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, экстремистик ташкилотларни белгилаш тартибларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган нормалар киритилмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси экстремизмга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиради. Профилактика ишлари самарадорлигини оширади. Жамиятда тинчлик, тотувлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат муҳитини янада мустаҳкамлашга ҳуқуқий замин бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56762
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ