Сиёсат
Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш, Малатя, Шанлиурфа ва Газиантеп вилоятларида 7,4 магнитудали зилзила туфайли юзлаб бинолар қулаб тушган.
Мамлакат Фавқулодда вазиятлар давлат бошқармасига кўра, зилзила Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик туманида маҳаллий вақт билан соат 04:17 да (Тошкент вақти билан 06:17) 7 км чуқурликда содир бўлган. Шундан сўнг ер силкинишлари ярим соат давомида турли ҳудудларда – Адана, Анқара, Анталия, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Шанлиурфада сезилган.
«TRT Haber»нинг маълум қилишича, вайроналар остида қолиб кетган инсонларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча 50 га яқин киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Зилзила кучи, шунингдек, Ливан, Ироқ ва Сурияда ҳам сезилган, талафотлар борлиги айтилмоқда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ