 
                   
                    Сиёсат
Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи Давлатобод туманидаги "Fazman tekstil" корхонасидан бошланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ҳар доим маҳсулот чиқаришдан олдин бозорини топиш, жаҳон брендларини олиб келиш зарурлигини таъкидлайди. Хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида Наманган вилоятида “Waikiki”, “Baldessarini”, “ZARA” каби брендлар остида кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.
Яқинда очилган “Fazman tekstil”да ҳам иш шундан бошланди - Германиянинг дунёга машҳур “Hugo boss” бренди билан ҳамкорлик ўрнатилди.
Лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлиб, бунинг ҳисобидан улкан иншоот барпо этилди, Германия ва Туркиядан замонавий ускуналар олиб келинди. Мингга яқин иш ўрни яратилди.
Корхона йилига 1 миллион дона костюм-шим ишлаб чиқариш қувватига эга. Улар бренд талабларига мослиги боис хушбичим ва юқори сифатли. Жорий йилнинг ўзида 15 миллион долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари иш жараёнини кўздан кечирди. Маҳсулотлар сифати ва экспорт салоҳиятини юқори баҳолади.
Корхонада ёшларга иш ўргатиш учун ўқув маркази ҳам ташкил этилган. Президентимиз ана шу ёшлар билан биргаликда суратга тушди.
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Сиёсат
 
                  Жамият
 
                  Сиёсат
 
                  Сиёсат
 77327
             77327
          Жамият
 56478
             56478
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ