Сиёсат
Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашмоқда. Таъкидланишича, аномал совуқ натижасида қийинчилик кўрган тадбиркорларга енгилликлар берилади.
«Бу йил қиш ниҳоятда совуқ келди. Кўплаб тадбиркорлар бундан қийналганини билиб турибман», – деди Президент.
Хусусан, республикада 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида 7 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмай қолган (уларда 350 минг аҳоли банд).
Ҳисоб-китобга кўра, зарур чоралар кўрилмаса, биринчи чоракда ялпи маҳсулот ўсиши 1,5 фоизгача пасайиши мумкин (5 фоиздан 3,5 фоизгача).
“Олдимизда долзарб вазифа – «қаттиқ совуқ» оқибатларини бартараф этиб, бизнес фаолиятини тезроқ изга тушириш”, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Шу боис, иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бугун алоҳида Президент қарори имзоланган.
«Қаттиқ совуқ»дан қийинчилик кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича енгилликлар берилади.
Жумладан:
2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади;
29 мингта тадбиркорнинг 2 триллион сўм солиқдан қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва «пеня»сиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади;
носоз ускуналарни таъмирлашга кредитлар ажратилади, улар бўйича 2,5 миллиард сўмгача кафиллик берилади ва кредит ставкасининг 4,5 фоизи қоплаб берилади;
27 мингта тадбиркор учун давлат мулки ижара тўлови 1 апрелга қадар ўзгармайди ва уни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади (тадбиркорларда 52 миллиард сўм қолади);
давлат мулкини сотиб олган тадбиркорлар учун тўловлар, фоиз ва «пеня» 1 апрелга қадар тўхтатиб турилади;
ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма берилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ