Сиёсат
Президент қарори билан Маданият ва туризм вазирлигида ҳам қатор тайинловлар амалга оширилди.
Баҳодир Аҳмедов ва Муроджон Маджидов Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фирдавс Абдухолиқов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига, Рустамбек Қурбонов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Бахтиёр Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан; Нусратилла Зикриллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан; Ботиржон Шаҳриёров бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан; Умиджон Қўқонбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ