Сиёсат
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров раислигида Ўзбекистон ва Қирғизистон расмий делегациялари аъзолари, қатор вазирлик ва вилоятлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълум қилинишича, мазкур йиғилишда томонлар ўзаро стратегик шерикликни чуқурлаштириш борасида биргаликда ишлашга қатъий интилишини билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги шериклик ва тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Музокаралар чоғида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик стратегик аҳамиятга эга экани қайд этилди. Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича ишларни фаоллаштириш, Андижон—Ўш—Иркиштом автомобиль йўлининг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, шу мақсадда қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ