Сиёсат
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар кенгаши депутатлиги муддатидан олдин тугатилди. Тегишли қарор 27 январь куни шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган. Бу ҳақда икки мустақил манба, жумладан, йиғилишда қатнашган депутатлардан бири «Gazeta.uz»га маълум қилган.
Қонунчиликка кўра, сенатор ва кенгаш депутати ваколат муддати давомида дахлсизлик ҳуқуқига эга.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2020 йил январь ойида ЎзЛиДеП партиясидан 48-сайлов округидан Кенгаш депутати, сўнгра беш йиллик муддатга сенатор этиб сайланган эди. Унинг ваколат муддати 2025 йилнинг январигача ҳисобланган.
Қонунга мувофиқ, депутатнинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан аввал тугатилади:
ваколатларини тугатиш тўғрисидаги ёзма ариза;
қонун ҳужжатларига мувофиқ депутатлик ваколатларини амалга оширишга тўғри келмайдиган лавозимга сайлаш ёки тайинлаш;
суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганлиги;
ваколати қайтариб олиниши;
суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилиши;
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганлиги;
ўлими.
Алоҳида ҳолларда депутатнинг ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан муддатидан олдин тугатилиши мумкин. Бундай масалани кўриб чиқиш учун депутатнинг юқори мартабасини обрўсизлантирадиган хатти-ҳаракатлар асос бўлиши мумкин.
Маълум қилинишича, собиқ ҳокимнинг ўзи депутатлик ваколатларини топшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Шавкат Мирзиёев 16 январь куни 2018 йил апрелидан буён пойтахт ҳокимлигини бошқариб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилганини маълум қилганди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ