Жамият
Бухорода «Цинепар» сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги ёлғон хабар тарқатилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокуратураси хабар берди.
«Bukhara News» Телеграм-каналида «Бир куннинг ўзида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола ўлиб қолгани айтилмоқда» номли видео мурожаат эълон қилинганди. Видеомурожаат маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан эълон қилингани оқибатида аҳоли орасида ваҳима чиқаришга сабаб бўлган маълумот тарқатилган.
Шу сабабли вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 244 1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди», — дейилади прокуратура баёнотида.
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунининг 12 1- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогерларга ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилгани эслатиб ўтилган.
Қўшимча қилинишича, қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят ИИБга юклатилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ