Сиёсат
Чоршанба куни Сурхондарё вилоятининг 13 та туманида ўтказилган халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялариларда янги ҳокимлар тасдиқланди.
11 та туманда республика даражасидаги ташкилотлар ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган ходимлар ҳоким этиб тасдиқланган бўлса, 2 та туманда ротацион тарзда тайинланди.
Давозимдан озод қилиш ва янги ҳокимлар тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилган мажлисларда Сурхондарё ҳокими в. б. Улуғбек Косимов (Тошкент шаҳрининг собиқ прокурори, декабрда ушбу лавозимга тайинланган) ва Ўзбекистон президенти Администрацияси вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишларида сўзга чиққан фаоллар маҳаллий ҳокимлар Давлат раҳбарининг талаби билан айтганда бугунги куннинг замонавий фикрловчи, одамларни рози қилиш ҳаракати билан яшовчи, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган кадрлар бўлиши кераклигини таъкидлашди.
Ангор тумани — Қосим Эсонович Мардонов
2020 йилдан Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган. Аввалги ҳоким: Шоҳжахон Бекмуратович Абдуллаев.
Бандихон тумани — Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов
2022 йилдан буён Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Аввалги ҳоким: Ўткир Абдузоирович Чориев.
Бойсун тумани — Шукуров Бохадир Шотураевич
2022 йилдан Вазирлар Маҳкамаси Экологик назорат департаменти мудири лавозимида ишлаб келган. Аввалги ҳоким: Асқарали Чориевич Жураев.
Денов тумани — Илҳом Иброҳимович Аброров
2020 йилдан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Олдинги ҳоким: Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов.
Жарқўрғон тумани — Элмурод Рўзимуродович Авазов
2022 йилдан Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Савдо ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Аввалги ҳоким: Баҳодир Абдиқаюм ўғли Ўраков.
Қизириқ тумани — Шерзод Абдимуратович Ражабов
2021 йилдан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Олдинги ҳоким: Рустам Убодуллаевич Пардаев.
Музробод тумани — Абдурашид Худаярович Исмаилов
2022 йилдан Музробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодий масалалар ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари. Аввалги ҳоким: Абдурашид Худаярович Исмоилов.
Олтинсой тумани — Бахром Омонович Махматраемов
2021 йилдан Кинематография агентлиги бош директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Олдинги ҳоким: Алишер Турабович Джумаев.
Сариосиё тумани — Абдуқодир Хайдарович Донаев
2022 йилдан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори. Олдинги ҳоким: Абдисалом Пардаевич Хўжақулов.
Термиз тумани — Назаров Шуҳрат Худайбердиевич
2022 йилдан буён Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи. Аввалги ҳоким: Шуҳратжон Бекмахматович Уринов.
Узун тумани — Хабибулла Шерданақулович Бозоров
2022 йилдан Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Аввалги ҳоким: Баҳром Бобохонович Турсунов.
Шеробод тумани — Зайнобиддин Жалолитдинович Халилов
2022 йилдан Ҳисоб палатасида бўлим мудири лавозимида ишлаб келган. Олдинги ҳоким: Зиядулла Ўроқович Давлатов.
Шўрчи тумани — Улуғбек Хуррамович Зокиров
2022 йилдан буён Марказий банк департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Аввалги ҳоким: Бахтиёр Хаитович Худойберганов.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ