Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзоланган «йўл харитаси» бўйича баёнот берди

Сақлаш
21:37 / 25.01.2023 1320 0

Кеча, 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Газпром» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди ва унда Россиядан Ўзбекистонга табиий газ етказиб беришнинг техник имкониятлари муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, имзоланган «йўл харита»га мувофиқ томонлар ўртасида тузилган Ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи «Ўрта Осиё – Марказ» газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ва ўрганишни келишиб олинди.

 

Ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг, табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартларни муҳокама қилинади.

 

«Шуни алоҳида таъкидаш лозимки, олиб борилган музокаралар ҳамда «Йўл харитаси»да Ўзбекистоннинг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган. Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ», — дейилади хабарда.

 

Келгусида ушбу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//