 
                   
                    Сиёсат
Сурхондарё вилоятининг тўрт туманига янги ҳоким тайинланди.
Шуҳрат Назаров Термиз тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган;
Қосим Мардонов Ангор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди;
Элмурод Авазов Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида фаолият юритган.
Абдурашид Исмоилов Музработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Сиёсат
 
                  Жамият
 
                  Сиёсат
 
                  Сиёсат
 77327
             77327
          Жамият
 56478
             56478
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ