 
                   
                    Сиёсат
Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.
Бош котиб Ўзбекистоннинг ташкилотга муваффақиятли раислиги билан табриклади. Савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва ўтказилган тадбирлар ИҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликка кучли суръат бағишлагани таъкидланди.
Учрашувда минтақавий ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо мамлакатлар билан товар айирбошлаши 70 фоизга ўсгани, қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса 5 баробарга кўпайгани мамнуният билан қайд этилди.
Ташкилотнинг навбатдаги саммитини ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказишга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилмоқда. Бўлажак тадбир кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Учрашув якунида бош котиб Хусрав Нозирий ташкилот котибияти ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида яқиндан биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 77328
             77328
          Жамият
 56479
             56479
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ