Жамият
«Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг баёнотига кўра, тергов ҳаракатлари давомида унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган.
Бундан ташқари, Музаффар Алиевнинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев айрим маълумотларни очиқлаб, «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилганини ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганини маълум қилганди.
Шунингдек, «Янгийўл тумангаз» раҳбари Умид Тўйчиев ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани айтилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77359
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ