Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда содир этган портлаш бўйича баёнот берди.
Қайд этилишича, ТИВ 11 январь куни Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралайди.
“Ушбу қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлди. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтиш мумкин, портлаш натижасида 21 киши ҳалок бўлди, қурбонларнинг аксарияти ташқи ишлар вазирлиги ёки мамлакат муваққат ҳукумати маданият ва ахборот вазирлиги ходимлари бўлган.
Таъкидланишича, марҳумлар орасида Толибон ҳаракатининг уч аъзоси ҳам борлиги маълум қилинган.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ