Сиёсат
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда аёлларнинг олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани юзасидан расмий баёнот берди.
Баёнотда хотин-қизларнинг таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабар чуқур ташвиш билан қабул қилингани ҳақида сўз боради.
«Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.
Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойида Афғонистондаги ҳукмрон «Толибон» ҳаракати афғон аёлларига университетларда ўқишни тақиқлаб қўйди. Таълим вазирлиги баёнотига кўра, аёлларнинг университетларга киришига чеклов зудлик билан ва муддатсиз кучга киради.
Ўтган йили «Толибон» қизларнинг ўрта мактабларда ўқишини ҳам тақиқлаганди.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ