Сиёсат
Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланган яна бир бола ҳаётга қайтди.
Қайд этилишича, жонлантириш бўлимидаги бир неча оғир кунлардан сўнг 3 ёшли Абдуллажон Файзиддинов нефралогия бўлимига ўтказилган. Боланинг онаси Дилноза Бойқобилова улар Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз туманидан эканини айтиб ўтган.
“Абдулло жуда оғир аҳволда бўлганда келганмиз. Бунгача мен «Док-1 Макс»дан 4 кун берганман. Иситмаси чиққанда аптекага боргандим. «Шуни ичиринг, гриппга ҳам, шамоллашга ҳам, температурага ҳам шу яхши» деб беришди. 21 декабрдан пешоб чиқмай қолди. Эртасига бу ерга олиб келдик”, – дейди Бойқобилова.
У болани шифохонага олиб келган кунларда интернетдаги хабарлар бир томон, боланинг аҳволи бир томон бўлиб, буткул тушкунликка тушиб қолганини таъкидлаган.
«Фақат йиғлардим. Ахир, етти кун пешоби қелмади. Овқат ҳам емайди, гапирмайди ҳам, мен билан иши ҳам йўқ, фақат ухларди. Шифокорлар, ҳамширалар туну кун қарашди. Бу инсонларга мингдан минг раҳмат. Болам, шукур кўзини очди».
Дилноза Бойқобилова ўғли ўз-ўз бўлса ҳам овқат истеъмол қилаётгани, мажолсиз овозда бўлса ҳам ниманидир сўзлаётгани ва саломатлигидаги муаммолар секин-аста бартараф бўлаётганидан хурсанд.
Тиббиёт марказининг гемодиализ бўйича мутахассиси Баҳодир Ғаниев болага заҳарланган сиропдан кам дозада берилгани уни ҳаётга қайтариш учун катта ёрдам бўлганини таъкидлаган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ