Порахўрлик ва нигилизмнинг илдизи, ҳақиқий истеъдод ва баланд руҳият, тарбиядаги тузалмас хатолар ҳақида “Tafakkur” журналининг янги сонида ўқинг

Сақлаш
15:12 / 30.12.2022 3209 0

“Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ярим йиллик ҳисоботини ўқиб қолдим. Уни варақлаган ҳар бир ақл эгасида ички хавотир уйғонади. Тасаввур қилинг, ўтган йилнинг атиги ярмида давлат бюджетидан 592,5 миллиард сўм талон-торож этилган. Ваҳоланки, биз уч-тўрт йилдан бери коррупцияга қарши кескин уруш олиб боряпмиз. "Уруш" кетаётган бир вақтдаги натижани қаранг! Қизиқ, бундай "журъат"ни қаердан оляпмиз ўзи?..”

 

Публицист Алишер Назар ва адабиётшунос Узоқ Жўрақуловнинг жамиятимиз ва маънавий ҳаётимиздаги оғриқлар ҳақидаги суҳбатини “Tafakkur” журналининг 2022 йил 4-сонида ўқинг ("Илдизларимизни излаб").

 

“Таҳаккумнинг ўзаги – ҳукм. У тилимиздаги ҳукмдор, ҳоким, маҳкум, ҳакам сўзлари билан ўзакдош бўлиб, зўрлик-ла ҳукмронлик қилиш, сўзини ўтказиш, устун чиқиш каби маъноларни ифодалайди. Инглиз тилидаги "domination", рус тилидаги "доминирование" сўзларида нафақат устунлик (доминантлик), айни чоқда, зулм, тазйиқ каби маънолар ҳам мужассам. Назаримизда, "таҳаккум" сўзи "domination"нинг барча маъно нозикларини тўлиқ қамрайди...”

 

Сардор Салимнинг “Янги сиёсий лисон эҳтиёжи” мақоласида муҳокамаларда тез-тез янграб турувчи айрим сўзларнинг ўзбек тилида аввал ишлатилган архаик вариантлари келтирилиб, сиёсий мазмуни изоҳлаб ўтилган.

 

Журналнинг кейинги саҳифаларида “Тақлиднинг туққани – таназзул” (Раҳмон Қўчқор), “Одамтошлар фарёди” мақолалари (Насрулло Эргаш), “Ўлим гоҳо келтирар зафар...” эссеси (Фаррух Жабборов), “Сензура” ҳикоясини (Қулман Очил) ўқишингиз мумкин.

 

“Талқин ва тадқиқотлар” рукнида “Уйғоқ ва мудроқ куч”, “Тарбиядаги тузалмас хато”, “Сиздан бошлангайдир асли тафаккур”, “Аёл қаламининг қудрати”, “Муҳитга сиғмаган сиймолар” ҳақида сўз боради.

 

“Tafakkur”нинг янги сонини ўқинг, тафаккурингиз янги билим ва фикрларга тўйинсин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси