 
                   
                    Сиёсат
«Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим.
«Районо» ва «облоно» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлишларинг керак.
Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.
Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «гороно»га хўжайинлик қилиши керак.
Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «Районо» нима деса шуни қиламиз. Замон ўзгармоқда, кечирасизу, қишлоқ хўжалигида пахтага тизим ўзгартирдик. Энди пахта ҳам, тизим ҳам ишламоқда.
Қачон қишлоқ хўжалигида икки миллард долларлик экспорт бўлар эди? Энди мана текстил ишламоқда, бошқа ишлаб чиқариш бор», — деди Президент.
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 77328
             77328
          Жамият
 56479
             56479
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ