Сиёсат
Қозоғистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон Энергетика вазирликлари ҳамда компаниялари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор келишувларга эришилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди. Хусусан:
– 2023 йилда Ўзбекистон Республикасига 300 минг тонна Қозоғистон нефти ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қиймати 150 млн долларлик келишув имзоланган. Ушбу битим доирасида нефть етказиб бериш ҳажмини йилига 3 миллион тоннага етказиш бўйича ҳам ишлар ишлар олиб борилади;
– 300 минг тонна Россия нефтининг Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистонга 2023 йилда транзит амалга ошириш бўйича қиймати 9 млн долларлик келишув;
– табиий газнинг ўзаро транзитини амалга ошириш, мавжуд ер ости газ омборларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш, шунингдек, газ узатиш тизимини ривожлантириш.
Шунингдек, Қозоғистоннинг «ҚазақГаз» компанияси билан икки мамлакат ҳудудида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда англашув меморандум доирасида қўшма ишчи гуруҳлар томонидан 2023 йил 1 майгача аниқ таклифлар тайёрланади.
Қозоғистон Республикасида қуввати 2000 МВтгача бўлган замонавий кўмир иссиқлик электр станциясини қуриш ва ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистон истеъмолчиларига етказиб бериш бўйича лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувга мувофиқ 2023 йилда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилади;
Бундан ташқари кимё саноатида фосфат ва мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича «Казфосфат» компанияси ва «Ўзкимёсаноат» АЖ ўртасида 1,3 миллиард долларлик кенг кўламли лойиҳага старт берилди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ