Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида туризм ва маданий мерос соҳасига ҳам тўхталиб ўтди.
«Хорижий туристлар сонини ошириш керак. Хусусан, биргина Самарқанднинг ўзига ташриф буюрадиган туристлар сонини камида тўрт миллионга етказиш лозим», — деди Президент.
Шавкат Мирзиёев бу борада бошқа ҳудудларда ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилиши лозимлигини қайд этди.
Шунингдек, давлат раҳбари қадимий ва бетакрор тарихни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозимлигини таъкидлади.
Президент мурожаати давомида Франциянинг Лувр музейида давом этаётган кўргазманинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
«Франциядаги машҳур Лувр музейида шу кунларда давом этаётган миллий кўргазма халқимизнинг ноёб тарихий мероси, бой маданияти ва анъаналарига хорижда қизиқиш қанчалик юқори эканини кўрсатмоқда.
Бундай бетакрор тарихий ва маданий бойликларимизни ёшларимизга ва хорижий туристларга янада кенгроқ таништириш, музейларни замон талабларига мослаштириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади», — деди Мирзиёев.
Таъкидлаш керак, Президент Самарқанд шаҳри дунё танийдиган мегаполисга, халқаро туризм ва бизнес марказига айланганини алоҳида эътироф этди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ