 
                   
                    Сиёсат
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда аҳолига тарқатиш учун белгиланган 100 минг гектар ернинг 4 минг гектарида экин экилмагани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Косонда – 1,2 минг гектар, Бекободда – 141 гектар, Нишонда – 123 гектар, Ғузорда – 116 гектар, Сариосиё, Элликқалъа ва Шуманайда – 90 гектардан ерларда экин экилмаган.
«Одамларимизни даромадли қилиш мақсадида бу ерларни озиқ-овқат экиш учун бўлиб бердик. Қачон бундай бўлган? Лекин, тайёр экин ерига эга топа олмаган туман ҳокими ўзи нима иш қилади?», деди Президент.
Тегишли ҳудудлар раҳбарларига ушбу 7 та туман ҳокимлари бўйича таклиф бериш топширилди.
Ўтган даврда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15 та туманда пасайган. Хизматлар соҳасида ҳам 15 та туманда ўсиш суръатлари паст.
«Майли, булар саноатни қила олмасин, четдан инвестиция олиб келишни билмасин, лекин хизматларни ривожлантириб, одамларни рози қилишга интилмаган туман ҳокимларининг ишлашга ҳаққи йўқ», деди давлатимиз раҳбари.
Бу туманлар ҳокимларининг 1-ўринбосарлари, иқтисодий идоралар раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш топширилди.
Келгуси йилда 2 миллион аҳолига даромад манбаини яратиб бериш, бунда меҳнат бозорига кириб келадиган 700 минг нафар ёшларни банд қилишга алоҳида ёндашувлар жорий қилиш, бугунги кунда мавсумий ва вақтинчалик ишлар билан банд бўлган 1,7 миллиондан ортиқ аҳолини йил давомида ишлашига шароит қилиб бериш, норасмий банд бўлган 3,8 миллион аҳолининг камида 50 фоизига қонуний фаолият юритиши учун имкониятлар яратиш каби вазифалар белгилаб берилди.
Ўн кун муддатда аниқ ҳисоб-китоблар билан 2023 йил учун аҳоли бандлиги бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
 
                  Сиёсат
 
                  Спорт
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 77328
             77328
          Жамият
 56479
             56479
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ