Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилган шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Сақлаш
22:05 / 13.12.2022 976 0

Ўзбекистонда тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилган мансабдорларни жаримага тортиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси белгиланмоқда. Бу ҳақда 13 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасида маълум қилинди.



Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликда хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига нисбатан турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик, тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарлик белгиланмаган. Бу каби омиллар эса амалиётда турли муаммоларни келтириб чиқармоқда.



Ҳужжатда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳолатларда жавобгарлик, мазкур ишнинг тааллуқлилиги ва уни кўриб чиқиш муддатлари ўз аксини топмоқда.

 

Хусусан, тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригачамансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.



Мажлисда депутатлар томонидан ушбу қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда бир овоздан қабул қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//