Сиёсат
1 декабрь куни Полшанинг Лодз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Испания Қироллиги Ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэл Албарес Буэно ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Испания ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Ўзбекистон-Испания кўп қиррали ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Испанияни Европадаги ишончли ва истиқболли ҳамкор деб билади ва расмий Мадриднинг яқин келажакда Тошкентда элчихона очиш режаларини олқишлайди.
Томонлар жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Испания сиёсий маслаҳатлашувларининг еттинчи раундининг самарали натижаларини қайд этиб, ушбу шаклдаги мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
«Ташқи иқтисодий алоқалар кўрсаткичларини ошириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатимиз бозори имкониятларини ўрганиш мақсадида Испаниянинг етакчи компанияларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан аниқ таклифлар кўриб чиқилди», – дейилади хабарда.
Вазирлар, шунингдек, туризм, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳам фикр алмашди.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ