Туркистон Мухториятига бағишланган илмий анжуман ўтказилди

Сақлаш
14:37 / 29.11.2022 1078 0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, «Турон» кутубхонаси ва Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ҳамкорлигида «Туркистон Мухторияти» илмий анжумани бўлиб ўтди.

 

 

Йиғилишда тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиё, т.ф.д. профессор Қаҳрамон Ражабов, т.ф.д. профессор Саидакбар Агзамхўжаев сўзга чиқиб, мухторият тарихи ва тақдири ҳақида гапиришди.

 

Ёш тарихчилар Дилноза Жамолова, Одил Зарипов эса мухторият, жадидчилик ва унинг матбуоти ҳақида фикрлар айтишди.

 

Абдулла Қодирий ижод мактаби ўқувчилари Чўлпоннинг «Туркистон марши» дея ном олган мухторият гимнини ёдлаб, шеърий чиқиш қилишди. Шунингдек, Абдулла Қодирийнинг «Аҳволимиз» шеъри ўқиб берилди.

 

 

«Жадидчиликнинг асл негизи ва мақсади бўлган мактабларнинг ислоҳ қилиниши ва бу билан миллатни уйғотиш ҳақидаги орзулари рўёбга чиққанини бугунги тадбирда кўриш мумкин эди. Янги Ўзбекистон ёшлари жадид аждодларининг жасорати ва матонатидан ранг олмоқни ва улар орзу қилган жамиятни қуришни ният қилдилар»,  дейди Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби директори Ҳилола Назирова.

 

Қуйида Oyina.uz’да Туркистон мухторияти мавзусида эълон қилинган материаллар билан танишишингиз мумкин:

 

Унутмадик, унутмаймиз! 27 ноябрь – Туркистон Мухторияти эълон қилинган кун;

 

Турк асирлари табриги, Мухторият мажлиси – Туркистон мухторияти тарихига доир фактлар;

 

Ким қаёққа етакласа кетаверадиган мавжудот эмас, жараёнлар таҳлилидан хулоса чиқара оладиган шахслар оммасини яратиш зарур – Ғози Олим Юнус.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//