Жамият
Ўзбекистонда жарима баллари тизими бўйича 12 баллдан ошган илк ҳайдовчи аниқланди. Яна 11 нафар ҳайдовчига 8 баллдан 10 баллгача жарима баллари ҳисобланган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Республика бўйича яна 11 нафар ҳайдовчига нисбатан 8 баллдан 10 баллгача жарима баллари ҳисобланган. Беш нафари Тошкент шаҳри, уч нафари Сурхондарё вилояти, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан бир нафардан бўлган ҳайдовчилар қоидаларни бузиб, жарима баллари ҳисобланган.
Бир йил давомида 12,5 жарима балли тўплаган ҳайдовчининг иши судга оширилиб, қоидабузар суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчининг айтишича, у аввал ушбу тизим амалда ишлашига ишонмаган. Лекин баллари 12,5 баллга етиб, ЙҲХХга чақирилгач, тизим ишлаётганига амин бўлган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77834
Жамият
56766
Жамият
55998
Жамият
51054
Жамият
//
Изоҳ йўқ