Ўзбекистон шахмат терма жамоаси жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллади

Сақлаш
16:59 / 26.11.2022 1536 0

Исроилнинг Қуддус шаҳрида шахмат бўйича миллий терма жамоалар ўртасида FIDE жаҳон чемпионати якунланди.

 

Ўзбекистон шахмат терма жамоаси мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Хитой билан куч синашди ва 2 раунд (1,5:2,5 ва 1,5:2,5) якунига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. Бу ўзбек шахмати тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

 

Чемпионликни Хитой тантана қилди. Испания 3-поғонани эгаллаган бўлса, Ҳиндистон 4-ўринни банд этди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида АҚШ (2,5:1.5), Исроил (2,5:1,5), Ҳиндистонни (3,5:0,5) мағлуб этганди, Полша (2:2) билан муроса йўлини танлаган, Озарбойжонга (1,5:2,5) эса имкониятни бой бериб қўйганди.

 

Жамоа ушбу натижалар эвазига чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур босқичда Украина билан беллашилди ва 2 та раунд (3:1 ва 2,5:1,5) якунига кўра ғалаба расмийлаштирилди. Яримфиналда эса Ҳиндистон (2:2 ва 2,5:1,5) таслим этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//