Жамият
Президентнинг “Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, эндиликда Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.
Қайд этилишича, агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Агентликнинг тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
– тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан, ушбу соҳани назорат қилиш ва тартибга солиш;
– тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
– тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш.
Шунингдек, Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси негизида барча суд бошқарувчилари аъзолигига асосланган Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси ҳам ташкил этилади.
Палата ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий тузилмалари билан биргаликда суд бошқарувчиларини бирлаштирувчи ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77848
Жамият
56776
Жамият
56006
Жамият
51056
Жамият
//
Изоҳ йўқ