Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони маълум қилинди

Сақлаш
01:25 / 07.05.2026 8 0

Бугунги кунда Ўзбекистонда жорий йил 6-май ҳолатига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган жами 60 нафар фахрий яшамоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Фахрийлар таркибида 19 нафар концлагерь тутқуни, 14 нафар уруш қатнашчиси, 14 нафар уруш ногирони ҳамда 13 нафар Ленинград қамали қатнашчиси бор.

 

Фахрийларнинг ҳудудлар бўйлаб жойлашуви қуйидагича:

 

Тошкент шаҳри — 28 нафар;

Тошкент вилояти — 11 нафар;

Фарғона вилояти — 5 нафар;

Андижон, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларида — 3 нафардан;

Наманган ва Қашқадарё вилоятларида — 2 нафардан;

Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида — 1 нафардан.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Сирдарё вилоятларида эса ҳозирда бирорта ҳам уруш қатнашчиси қолмаган.

 

Бир йил аввал республика бўйича жами 82 нафар фахрий рўйхатда бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//