Спорт
Исроилнинг Қуддус шаҳрида шахмат бўйича миллий терма жамоалар ўртасида FIDE жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси яримфиналда Ҳиндистонга қарши дона сурди ва 2 раунд (2:2 ва 2,5:1,5) якунига кўра ғалаба қозонди.
Ўзбекистонлик шахматчилар эндиликда 25 ноябрь куни ҳал қилувчи баҳсда Хитойга қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида АҚШ (2,5:1.5), Исроил (2,5:1,5), Ҳиндистонни (3,5:0,5) мағлуб этганди, Полша (2:2) билан муроса йўлини танлаган, Озарбойжонга (1,5:2,5) эса имкониятни бой бериб қўйганди.
Жамоа ушбу натижалар эвазига чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур босқичда Украина билан беллашилди ва 2 та раунд (3:1 ва 2,5:1,5) якунига кўра ғалаба расмийлаштирилди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ