Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбари вилоятдаги ечимини кутаётган айрим масалаларга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Вилоят иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклиги таъкидланди. Тадбиркорликни кўпроқ ривожлантириш, бўш ётган ер участкаларидан самарали фойдаланиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Навоийда саноатни янада ривожлантириш учун жуда катта захира ва имкониятлар бўлгани билан, улар тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилган.
Ишсиз ёшлар ва ёрдамга муҳтож аёллар касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалигида мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Навоий ҳудудида 8,5 миллион гектар яйловлар бўлгани билан қўйчилик ва қоракўлчилик вилоятнинг драйверига айлангани йўқ.
Ижтимоий соҳада ҳам аҳолини қийнаётган масалалар етарли. Биргина “Ташаббусли бюджет” доирасида 326 та маҳалла томонидан 2 минг 346 та энг долзарб муаммо кўтарилган.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ