 
                   
                    Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари нутқининг аввалида меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли вилоят аҳлига чуқур ҳурмат ва эҳтиромини билдирган. Навоийда охирги уч йилда 2 миллиард долларлик йирик саноат лойиҳалари ишга тушгани таъкидланган.
Бунинг натижасида 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган, йилига қўшимча 1 триллион сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт пайдо бўлган. Яқинда ишга тушган «Балпан-тоғ» ва «Томди-булоқ» конларидан йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади.
Шунингдек, Навоий кон-металлургия комбинатида Турбай конини кенгайтириш бўйича 130 миллион долларлик лойиҳа ишга тушириш арафасида турибди. Пистали конида олтинни қайта ишлаш бўйича 275 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Карманада 35 миллион долларлик калий нитрат ишлаб чиқариш лойиҳаси, Қизилтепада 10 миллион долларлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда Томдида 70 миллион долларлик фосфорит ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Келгуси йилда 140 миллион долларлик калий сульфат, полиакрил тола, қуруқ цианит тузи чиқариш каби лойиҳалар ишга тушади.
 
                  Сиёсат
 
                  Спорт
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 77328
             77328
          Жамият
 56479
             56479
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ