Сиёсат
Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокими Одилбек Саъдуллаевич Ортиқов интизомий жазога тортилди. Унга “Ҳайфсан” берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов томонидан кеча, 22 ноябрь куни имзоланган 364-12-0-Ф/22 сонли фармойишда сўз борган.
Қайд этилишича, туман ҳокими иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан, хизмат интизомини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддасига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Ғ.Сатторов зиммасига юкланган.
Интизомий жазо чорасини қўллашга Хоразм вилояти прокуратурасининг жорий йил 16 ноябрдаги интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарори ва Одилбек Ортиқовнинг тушунтириш хати асос бўлган.
Маълумот учун, Одилбек Ортиқов жорий йилнинг март ойидан буён Шовот тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
77555
Жамият
56622
Жамият
55820
Жамият
50888
Жамият
//
Изоҳ йўқ