Ўзбекистонда АҚШнинг янги элчиси иш бошлади

Сақлаш
16:29 / 16.11.2022 1177 0

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Жонатан Девид Ҳенникни қабул қилди.

 

ТИВ маълумотига кўра, учрашув вазирга элчи томонидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Ўз навбатида Норов элчини лавозимга тайинлангани билан табриклади ва касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

 

Суҳбат давомида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама даражада ва «С5+1» шаклида бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

 

Савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва технологияларини жалб қилиш, тўқимачилик, фармацевтика, энергетика, АКТ жабҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш, молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.

 

Томонлар Афғонистондаги вазият бўйича ҳам фикр алмашдилар. Ушбу мамлакатга халқаро ёрдамни кенгайтириш зарурлигига қайд этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Жонатан Хенник 27 июль куни АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тасдиқланган. Бундан аввалги элчи Даниел Розенблюм АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси этиб тайинланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//