Тошкент шаҳрида ЮНЕСКО минтақавий маркази очилади

Сақлаш
21:48 / 15.11.2022 1489 0

Шавкат Мирзиёев ва Одри Азуле ўзаро ҳамкорлик янги имкониятларини муҳокама қилди.

 

15 ноябрь куни Тошкентда ўтаётган Кичик ёшдаги болаларга тарбия ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказди.

 

Ўзбекистон билан БМТ тизимидаги ушбу нуфузли институт ўртасидаги конструктив ва самарали ҳамкорликни кенгайтириш жиҳатлари муҳокама қилинди.

 

 

Сермаҳсул шериклик бугунги даражаси қайд этилди. Мамлакат дастури ва қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мамлакат илк бор Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш халқаро қўмитаси аъзоси этиб сайланди. Бахшичилик санъати ва лазги рақси номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди. Ўзбекистонда тарихий мерос объектларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси фаолияти ва Минтақавий гуманитар ҳамкорлик бўйича “Хива жараёни” йўлга қўйилди. ЮНЕСКО мамлакат қишлоқ жойларида профессионал таълим тизимини ривожлантиришга техник кўмак кўрсатмоқда. Ҳамкорлик устувор йўналишларида қўшма тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

 

 

Учрашувда Одри Азуле Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, болаларга тарбия ва таълим бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади ҳамда улар, халқаро миқёсда солиштирилганда, энг самарали бўлаётганини таъкидлади. Бош директор мактабгача таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланган Тошкент халқаро конференцияси муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

 

Янги мамлакат дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент шаҳрида ЮНЕСКО минтақавий марказини очишга, самарали ҳамкорлик доирасида қўшма ташаббус ва илғор лойиҳаларни илгари суриш бўйича янгиланган “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//