Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Сақлаш
13:42 / 15.11.2022 1218 0

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди.

 

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирли Матбуот хизмати хабар берди.

 

Келтирилишича, 14 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов иштирокида Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган.

 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-420-сон қарори билан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Фурқат Сидиқовни таништирган.

 

Фурқат Сидиқов эса бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

 

Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-421-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган Баҳром Аълоев ҳам таништирилган.

 

Аълоев бунгача Ўзбекистон Республикасининг Кувайтдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//