Сиёсат
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов тан олинмаган Шимолий Кипр Турк Республикасига Туркий давлатлар ташкилотига кузатувчи мақоми берилиши ҳақидаги хабарларни рад этди, дея хабар бермоқда oyina.uz мухбири.
«Саммитда Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади. Ўзбекистон, айниқса, давлат суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги масалаларида халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий амал қилади. Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
Кипр турклари ўз қардошлари билан яқинроқ алоқада бўлишни исташи табиий ҳол. Аммо бу масалалар Ташкилот ва аъзо давлатларнинг қонунчилиги билангина тартибга солинади», деган Норов.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77328
Жамият
56480
Жамият
55670
Жамият
50729
Жамият
//
Изоҳ йўқ