Чингиз Айтматов туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди

Сақлаш
17:19 / 11.11.2022 2121 0

Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида юқори мартабали меҳмонларни тақдирлаш маросими ўтказилмоқда.

 

"Ўзбекистон Президенти Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдоған ҳамда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотлади", дея хабар бермоқда oyina.uz мухбири.

 

«Ҳурматли Режеп Таййип Эрдоған Жаноби Олийлари! Сизнинг барча қардош элларимизга бўлган чексиз меҳру муҳаббатингиз, ҳурмат ва эҳтиромингизни ҳаммамиз яхши биламиз ва алоҳида қадрлаймиз. Туркий давлатлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, уларнинг манфаат ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суриш борасидаги жонбозлигингиз ҳам албатта таҳсинга сазовор.

 

Сизга тақдим этилаётган юксак орден туркий оиламиз жипслиги  ва аҳиллигини, унинг янада ҳамжиҳатлигини кучайтириш борасидаги хизматларингизнинг амалий эътирофи, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан. Сизни ушбу олий мукофот билан анжуманимизнинг барча иштирокчилари номидан самимий табриклайман»,  деди давлатимиз раҳбари.

 

Қайд этиш керакки, ушбу мукофот 2019 йилдан бери саммит иштирокчиларига топшириб келинади. Бокуда ўтказилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга ушбу орденни топширган эди.

 

2021 йилда эса Туркия президенти Озарбайжон етакчисини айни орден билан мукофотлаган.

 

Шунингдек, марҳум атоқли адиб Чингиз Айтматов Турк дунёси бирлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Алишер Новоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди.

 

Шавкат Мирзиёев мукофотни эълон қилар экан, адиб ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

 

«Буюк адиб  ва жамоат арбоби, улуғ гуманист, марҳум Чингиз Айтматов барча халқларимизнинг чин дўсти, туркий тарих ва маданиятни бутун дунёга тараннум этган бетакрор ижодкор, ўлмас асарлари орқали азалий урф-одат ва олижаноб қадрият-ларимизни жаҳондаги миллионлаб инсонлар қалбига муҳрлай олган мутафаккир шахс эди», деди Президент.

 

Чингиз Айтматовга берилган Алишер Навоий номидаги халқаро мукофоти Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//